Kитоблар

Тинчлик Шаҳзодаси

Тинчлик   Шаҳзодаси

 

       Ҳозир замонга боқадиган бўлсак, одамларга етишмайдиган энг катта нарса бу тинчликдир. Жуда кўп инсонлар мана шу нарса йўқлигидан ўзини турли-туман йўлларга уришади. Уйида тинчлик йўқ бўлган эр аста-секинлик билан ичишни, ота-онаси уни тушунмагани учун ўспирин уйидан қочиб кетишни бошлайди. Битта қўшни иккинчи қўшнининг ютуқларини кўриб, хурсанд бўлиш ўрнига, қўшнисини турли давраларда ғийбат қилишни бошлайди. Ҳатто миллатлар бир-бирларининг ютуқларини кўра олмагани учун бошқасига нисбатан уруш бошлайдилар. Мана шу барча нарсаларнинг ўзаги, юракдаги тинчликнинг йўқлигидандир.

Тинчлик Шаҳзодаси – Ишайё пайғамбар келажакда туғилиши керак бўлган Чақалоқ – Исо Масиҳни айнан мана шундай атаган эди (Ишай пайғамбар 9:6). Ишайё пағамбар даврида исроил ҳалқи жуда кўп муаммоларни ва урушларни бошдан кечирган. Бундан ташқари миллат ичидаги адолатсизликларга гувоҳ бўлган. Ҳатто қўшни қабилалар бир-бирларга сабрсизлигини кузатиб, битта нарсани тушунган. Ҳаммасининг негиз – бу юракдаги гуноҳ. Айнан мана шу гуноҳ бизнинг қалбимиздаги тинчликни ўғирлайди ва унинг ўрнига турли хил бузғунчи фикрлар беради. Ишайё пайғамбар буларнинг барчасини бошдан кечирган.

“Қандай қилиб бу тинчликка эга бўлиш мумкин?” – деган саволни Ишайё пайғамбар ўзига берган бўлса ажаб эмас. Аммо буларнинг барчасидан хабардор бўлган Парвардигори Олам – бу тинчликнинг манбаи қаерда эканлигини унга очиб беради. Бу келажакда туғилиши керак бўлган – Тинчлик Шаҳзодасидир. Тинчлик Шаҳзодасини ўз юрагига қабул қилган кишиларгина – ҳақиқий тинчликка эга бўладилар. Ўшанда улар қўшнинг ютуқларини кўриб, ғийбат қилиш ўрнига, хурсанд бўлишни бошлайдилар. Эр ва хотин ҳар иккаласининг юрагида ҳам гуноҳ яшаётганлигини тан олиб, бир-бирларига кечирим бериб, хурсандчиликли ҳаётда яшашни давом эттиради.

 

Ўша Тинчлик Шаҳзодаси аллақачон бу дунёга келган ва бутун инсониятнинг гуноҳини Ўзига олди. Янги Йил байрамини нишонлашимизнинг асосий сабаби, ўша Тинчлик Шаҳзодасининг туғилишидир. Бугун ҳар битта инсонда Тинчлик Шаҳзодасини юракларига қабул қилиш имконияти бор. Янги Йилда Тинчлик ҳар биттамизга ёр бўлсин!!!

Севимли оят

Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин. Юҳ.3:16